價格:免費
更新日期:2019-04-18
檔案大小:22M
目前版本:5.0
版本需求:Android 4.0 以上版本
官方網站:mailto:sobir1986.02@gmail.com
Email:https://cloud.mail.ru/public/AJ8K/UMbfL3wL4
Пиёз ва саримсоқнинг шифобахш кучи инсонларга
қадим замонлардан маълум. Эрамиздан анча аввалдан бу
ажойиб ўсимликлар озиқ-овқат сифатида истеъмол қилинган
ва даво мақсадида ҳам фойдаланилган. Саримсоқ бўлаклари
қолдиғи қадимшунослар томонидан 10 000 йилдан
ортиқ муддат аввалги одамлар яшаган маконларни қазиш
ишларида топилган.
Пиёз ва саримсоқ ҳақидаги маълумотлар энг қадимий
ёзма манбаларда ҳам учрайди.
Олимлар фикрича, бу шифобахш ўсимликлар ҳақида
биринчи бўлиб яқин Шарқ ва Ўрта Осиё аҳолиси ҳабардор
бўлганлар. Бу беш минг йиллик тарихга эга бўлиб, ўша давр
ёзма манбаларида акс эттирилган.
Пиёз ва саримсоқни қадимги мисрликлар ниҳоятда қадрлаганлар.
Бу ўсимлик қолдиқлари фиръавнлар тобутларида
ҳам учрайди. Қадимги Мисрда асотирларга кўра пиёз
ва саримсоқ маъбуди Изида-осмон, ер ва ерости салтанати
ҳомийсининг муқадлдс ўсимлиги ҳисобланган. Истисно
эмаски, бундай муносабат уларнинг ғаройиб ҳусусиятларидан
келиб чиққан. Гап шундаки, замонавий тилда баён
қиладиган бўлсак, иссиқ иқлим ва мамлакатдаги антисанитария
ҳолати туфайли тез-тез юқумли касалликлар эпидемия
(касалликнинг кенг тарқалиши)си рўй бериб, уни
бартараф этишда пиёз ва саримсоқ деярли ягона ҳамда
самарали воситаси бўлиб хизмат қилган. Машҳур Хеопс
пирамида- (эҳроми)ни қуриш вақтида минглаб одамлар
овқат рационларининг ажралмас қисми бўлган бу доривор
полиз экинлари заҳираси тугаб қолгани туфайли ишни
давом эттиришдан бош тортганлар.
• Бу воқеа ҳақидаги ҳужжат-гувоҳнома "тарих отаси"
Гередод қаламига мансуб матнда мавжулдир: "Миср пирамидаларидан
бирининг платинасидаги ёзувлар қурувчилар
овқатга қапча редиска, пнёч на саримсоқ ишлатганларини
зарб этилган, яъни бу сабяаиотларга 1600 талант кумуш
сарфланган экап". Қиёслаш учуп суммани долларга айлантирадиган
бўлсак, бу рақам 30 млн. дан кам бўлмайди.
Пиёз ва саримсоқии шумерлар ва бобилликлар, араб ва
яҳудийлар, Қадимги Хитой ва Қипдис гон аҳолиси деҳқончилик
сифатида етиштирганлар, мугассил истеъмол қилганлар.
Ерли халқлар буўсимликлар ҳақида озмунча ажойиб
афсоналар тўқимаган дейсиз. Масалан, Х,индлар саримсоқни
"9 хил хазина"нинг бири ва қадимда у туфайли маъбудлар
ва иблис ўртасида жанг, бўлган деб ҳисоблашган.
Қадимги Юнонистон ва Римда саримсоқ ва пиёз жуда оммалашган.
Бу ўсимлик қолдиқлари кўплаб антик ибодатхоналар
харобаларидан топилган. Саримсоқ қадимда олимпиа
ўйинлари қатнашчилари, аскарлар ва гладиаторлар
томонидан қувватлантирувчи омил сифатида қўлланилган.
Пиёз билан бирга, у куч ва жасорат ҳамда умрбоқийлик
бахш этади.
Антик давр ҳакимлари ҳам бу ўсимликларга катта эътибор
берганлар. Буқрот уларни сийдик ҳайдовчи ва шамоллашга
қарши восита сифатида, шамоллаш касалликларининг
олдини олиш учун тавсия қилган. Улут ҳакимнинг
тасдиқлашича, пиёз ва саримсоқ цинга ва инпотенция (жинсий
заифлик)да самарали ёрдам беради.
Ўрта асрлар даврида бу неъматлар ҳар қандай касалликларга
даво бўлади, деб ҳисоблашган. Машҳур шарқ табиби
ва файласуфи Ибн Сино саримсоқ ва пиёзнинг юзлаб
шифобахш хусусиятлари ҳақида сўз юритиб, қарийб
мингга яқин дориномаларни тавсия қиладики уларда саримсоқ
ва пиёз бош таркиб вазифасини ўтаган.
Булардан ташқари, шайхур раис Абу Али ибн Сино пиёз
ва саримсоқ табиати, хоссалари, таъсирлари тўғрисида ҳам
алоҳида таъриф берадилар. Бу қимматли маълумотлар билан
танишиб қўйиш фойдадан холи эмас. "Қонун"дан ўқиймиз.